0

Бир йилда 1,4 триллион сўмлик электр ва газ ресурслари талон-торож қилинган

Ҳозирда берилган кўрсатмаларни бажармаган 1 минг 523 та истеъмолчига маъмурий баёнома тузилган.

Бир йилда 1,4 триллион сўмлик электр ва газ ресурслари талон-торож қилинган

 

2024 йил давомида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 8 минг 289 та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақида "Ўзенергоинспекция" маълум қилди.

 

Ушбу қонунбузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 1 триллион 409 миллиард сўм зарар етказилган. Жумладан, электр энергияси бўйича 730,1 млрд сўм ( 91 та майнинг фермаси, 184 та АГТКШ, 1422 та сув насоси) ва табиий газ бўйича 679,1 млрд сўмлик (57 та АГТКШ, 64 та иссиқхона, 5 та охак сехи) энергия ресурслари талон-торож қилинган. Қоидабузарликка йўл қўйган 51 та АГТКШ лисензияси бекор қилинган.

 

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 9 минг 84 та маъмурий иш расмийлаштирилган.

 

АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил намуналаридан 189 та ҳолатда 5 млн 348 минг литр нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.

 

Қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга берилган кўрсатмалар давомида 25 минг 730 та истеъмолчида реактив энергиясини компенсация қилиш бўйича қурилмаларни ўрнатилиши таъминланган. Натижада 26 та нимстанция ва 671 та тармоқда қувват коэффисиенти кўтарилишига эришилган. Шунингдек, берилган кўрсатмаларни бажармаган 1 минг 523 та истеъмолчига маъмурий баёнома тузилган.

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

custom img

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

custom img

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий таянч девори бузилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Бир йилда 1,4 триллион сўмлик электр ва газ ресурслари талон-торож қилинган