1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Боруссия” Ҳоланднинг маошини оширмоқчи

Дортмунднинг “Боруссия” клуби Эрлинг Ҳоландни жамоада олиб қолиш учун жиддий маблағ сарфлашга тайёр.

“Боруссия” Ҳоланднинг маошини оширмоқчи

 

 

Sky Sport Germany” хабарига кўра, клуб раҳбарияти норвегиялик футболчи шартномани узайтиришга рози бўлса, унинг маошини 8-9 миллион евродан 16-18 миллион еврога оширишга рози. Шунингдек, “Боруссия” товон пулини 2022 йилда эмас, янги келишувга кўра 2023 йилда кучга киришини истамоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ҳоландга Европанинг бир қатор клублари, жумладан, “Реал” ва “ПСЖ” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

 

Ҳозирда ҳужумчи жароҳатидан фориғ бўлмоқда. У 2021 йил охиригача майдонга туша олмайди.

 

Ҳоланд “Боруссия” таркибида ўтган мавсум 49 та ўйин ўтказиб, 49 та гол уришга эришди.  Жорий мавсумда эса футболчи барча турнирларда 10 та учрашувда 13 та гол урди.

 

Аввалроқ “Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни сотиб олмоқчилиги ва “ПСЖ” футболчига йилига 40 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика