Спорт

“ПСЖ” Ҳоландга йилига 40 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр

Парижликлар “Боруссия”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландга қизиқиш билдирмоқда.

“ПСЖ” Ҳоландга йилига 40 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр

 

Хабарларга кўра, агар ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал Мадрид” клубига ўтадиган бўлса, 21 ёшли ҳужумчи парижликлар учун устувор вариант бўлади. “ПСЖ” норвегиялик агент Мино Раёла билан музокараларни аллақачон  бошлаб юборган.

 

“ПСЖ” Эрлингга бонуслар ҳисобга олинмаган ҳолда йилига 38 дан 42 миллион еврогача бўлган энг юқори маошни таклиф қилишга тайёр. Париж клуби ҳозирда 2 + 1 шартномасини кўриб чиқмоқда.

 

Ҳоланднинг Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан шартномаси 2024 йилда якунига етади. Бироқ бекор қилиш бандига кўра, норвегиялик 2022 йил июнь ойида 75 миллион евро эвазига жамоани тарк этиши мумкин. Агар мавсум давомида баъзи мақсадларга эришилса, бу сумма 90 миллион еврогача ўсади.

 

Футболчига, шунингдек, “Челси”, “Ювентус”, “ПСЖ”, “Реал”, “Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ҳам қизиқиш билдирган эди.

 

Аввалроқ Месси бразилиялик ҳакамни хаёлпарастликда айблагани ва “Бавария” Левандовски ўрнига Ҳоландни сотиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"