Жаҳон

Бразилияда сув тошқини сабаб 98 та қишлоқ электрсиз қолди

Маълумотларга кўра, 111 киши бедарак йўқолган.

Бразилияда сув тошқини сабаб 98 та қишлоқ электрсиз қолди

 

Бразилияда кучли ёмғир сабаб сув тошқини қурбонлари сони 84 кишига етди. Фуқаро мудофааси бошқармаси маълумотларига кўра, яна 111 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.

 

Ўтган ҳафта мамлакат жанубидаги Рио-Гранде-ду-Сул штатида катта ҳажмдаги ёмғир ёғди. Қидирув-қутқарув ишлари 14,5 минг нафар ходим, жумладан, Бразилия қуролли кучлари иштирокида олиб борилмоқда. 30 та самолёт ва 182 та қайиқ қатнашди. Ҳозиргача офат ҳудудидан 25 киши қутқариб олинди. Тошқиннинг салбий оқибатларидан 840 минг киши зарар кўрди, 121 минг 957 киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, табиий офат зонасида миллиондан ортиқ фуқаро асосий эҳтиёжларга эга бўлишда қийинчиликларга дуч келмоқда. 98 та қишлоқда на электр, на интернет алоқаси мавжуд. 3 май куни штат губернатори Эдуардо Лейте 180 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.