1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

BRICS саммитида Путиннинг мурожаати ўзгартирилган овоз билан берилди

Кремлнинг расмий веб-сайтида мурожаат оригинал овозда берилган.

BRICS саммитида Путиннинг мурожаати ўзгартирилган овоз билан берилди

 

Владимир Путин 22 август куни BRICS бизнес-форуми иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқди. У Жанубий Африканинг Йоҳаннесбург шаҳрида BRICS давлатларининг асосий саммитидан олдин бўлиб ўтмоқда.

 

Кремль журналистларига кўра, бизнес-форумда президентнинг мурожаати рус тилида бошқача овозда дубляж қилинган. Нима учун бундай қилингани номаълум.

 

Бироқ Кремлнинг расмий веб-сайтида мурожаат оригинал овозда берилган.

 

Аввалроқ Владимир Путин BRICS саммитида шахсан иштирок этишдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди. Сабаби Халқаро жиноят суди Россия президентини ҳибсга олишга ордер берган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика