Жаҳон

Путин ЖАРдаги BRICS саммитига бормайдиган бўлди

Россия президенти Жанубий Африкага борса, Халқаро жиноят суди ордерига асосан ҳибсга олиниши лозим.

Путин ЖАРдаги BRICS саммитига бормайдиган бўлди

 

Аввалроқ Жанубий Африка президенти Кирил Рамафоса Халқаро жиноий суддан (ХЖМ) Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олмаслик учун рухсат сўрагани, сабаби Россия ўзининг амалдаги президентининг ҳибсга олиниши уруш эълон қилиш бўлишини айтгани ҳақида хабар берилганди.

 

Россия президенти матбуот котибининг айтишича, BRICS саммитида Владимир Путин ўрнига мамлакатни ташқи ишлар вазири Сергей Лавров вакил қилади. Кремль мулозимига кўра, Путин BRICS саммитида видеоконференсалоқа форматида иштирок этишга қарор қилган.

 

Жанубий Африка президенти Кирил Рамафосанинг сўзларига кўра , Россия агар президент Владимир Путиннинг Жанубий Африкада BRICS саммитига келса, ҳибсга олиниши уруш эълон қилиш билан баробар бўлишини аниқ кўрсатган.

 

Россия ҳақиқатан ҳам бунга ишора қилдими деган саволга жавоб берар экан, Дмитрий Песков шундай деди: «Ҳеч ким ҳеч кимга тушуниш учун ҳеч нарса бермаган. Бу дунёда, Россия давлати бошлиғига бостириб киришга уриниш нимани англатишини ҳамма учун аниқ. Шунинг учун бу ерда ҳеч кимга ҳеч нарсани тушунтиришнинг ҳожати йўқ».

 

Маълумот учун, агар Путин Йоханнесбургдаги анжуманга борганида, Рим статутига қўшилган Жанубий Африка Республикаси Халқаро жиноят суди ордерига асосан уни ҳибсга олиши керак бўларди.

custom img

Покистон Эрон уруши фонида Саудия Арабистонига минглаб аскар ва қирувчи самолётлар юборди

Юборилган техникалар покистонлик ҳарбийлар томонидан бошқарилади, харажатларни эса Саудия Арабистони қоплайди.

custom img

Туркияда ресторандаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Гумондорни қўлга олиш учун вертолётлар ёрдамида қидирув ишлари бошланган. У 17 ёшда экани айтилмоқда.

custom img

Россияга визасиз кираётган мигрантлар учун 1 июлдан “RuID” мажбурий бўлади

Янги тартиб Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Грузия фуқароларига ҳам татбиқ этилади.

custom img

Эроннинг вазияти кескин минтақадаги стратегик легитимлиги, структуравий чидамлилиги ва тинчликка асосланган дипломатияси

Эрон миллий жипслик ва бирлик, ҳарбий кучларининг қудрати ва мустаҳкамлиги, олий раҳбарнинг донишмандона чоралари, ҳуқуқий легитимлик, иқтисодий чидамлилик ва охир-оқибат тинчликка асосланган фаол дипломатия каби олтита компонентга таянган ҳолда, кўп қутблиликка интилаётган тартибда ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

custom img

АҚШда иккита қирувчи самолёт ҳавода тўқнашиб кетди

Тўрт нафар экипаж аъзоси парашютлардан фойдаланиб самолётни тарк этган.

custom img

ЖССТ Конго ва Угандадаги Эбола сабаб халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилди

Эболанинг Бундибугё вируси штамми сабаб касалланиш ҳолатлари ошмоқда.

custom img

Эрон келишувга рози бўлмаса, қаттиқ зарбага учрайди— Трамп

Доналд Трамп Теҳронни АҚШ билан эҳтимолий келишув бўйича тезроқ ҳаракат қилишга чақирди.

custom img

Францияда Саудия валиаҳд шаҳзодасига қарши тергов бошланди

Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд журналист Жамол Қошиқчининг қийноққа солиниши ва мажбуран йўқолиб қолишига алоқадорликда айбланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"