Бугун Тошкентнинг қатор кўчаларида «свет» бўлмайди
Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

Бугун Тошкентдаги қатор кўчаларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг Сергели ва Яшнабод туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
25 июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Сергели тумани: "Ноғайқўрғон" ва "Қубайтепа" МФЙларнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Яшнобод тумани: "Кўксарой" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Айтилишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.







