8 июль куни соат 16:47 да Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри “А. Ғиждувоний” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг ер тўласида ёнғин юз бергани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, улар соат 16:51 да етиб борган ва ёнғин соат 17:03 да тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ер тўлада тахминан 20 квадрат метр майдонда чиқиндилар ёниб кетган. Ёнғин натижасида бинонинг кириш эшиги ва йўлаклари тутун билан тўлган.
Шу сабабли, 1–3-қаватларда яшовчи 9 нафар фуқаро Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


