Дунё
Ўзбекистон
Сиёсат
Иқтисодиёт
Hi-Tech
Спорт
Lifestyle
Медиа
Энг долзараб
Махсус рукнлар
ДунёМай 25, 2022 19:30
Бухорода мактаб битирувчиси директорнинг устига сув сепиб юборди

 

Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи Сўнгги қўнғироқ байрами вақтида мактаб директори устига сув сепиб юборди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси масуллари томонидан дастлабги ўрганиш ишлари олиб борилган. 


Ўрганишлар жараёнида мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчи шу куни ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганлигидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборганлиги аниқланган.


Ҳозирда ўқувчининг хатти-ҳаракати юзасидан унинг ота-онаси билан биргаликда ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармаси ўрганиш натижаси бўйича қўшимча маълумот беришини ва тегишли қонуний чора кўрилишини маълум қилди.

 

Охирги воқеалар

Ҳаммасини кўрсатиш