1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб / 
  4. Бухорода метан "заправка"лар бир кунда 3 соат ишлайдиган бўлди

05:14 / 12.01.2023

715

Бухорода метан "заправка"лар бир кунда 3 соат ишлайдиган бўлди

Бухорода метан "заправка"лар бир кунда 3 соат ишлайдиган бўлди

Аммо аномал совуқ ўтиб кетгунига қадар умумий овқатланиш шохобчалари ва ишлаб чиқариш ташкилотларига табиий газ етказиб бериш тўхтатилади.

 

Бухоро вилоятида 12 январдан бошлаб аномал совуқ ўтиб кетгунига қадар умумий овқатланиш шохобчалари ва ишлаб чиқариш ташкилотларига табиий газ етказиб бериш тўхтатилади.

 

Шунингдек, газ заправкалар иш фаолиятини соат 7:00 дан 10:00 гача олиб боради.

 

Эслатиб ўтамиз, "Ҳудудгаз Бухоро" газ таъминоти филиали ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабаб аҳоли истеъмолчиларига табиий газни бир маромда етказиб бериш мақсадида жорий йилнинг 22 декабрь кунидан бошлаб АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча)лари ўз иш фаолиятини соат 7:00 дан то 12:00 га қадар олиб боришини маълум қилганди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика