Польша ва Белорусь чегарасидаги миграция инқирози фонида Варшава Прага таклиф қилган ёрдамни қабул қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Чехия мудофаа вазирлигига таяниб Сеске Новинй нашри хабар берди.
Қайд этилишича, энди Полшанинг расмий розилигидан сўнг томонлар Чехия қўшни давлатга инқирозни енгиб ўтишда айнан қандай ёрдам бериши мумкинлигини муҳокама қилишни бошлайди. Биринчи навбатда Прага Польша чегарасига ҳарбийларни юборади.
Ўз навбатида, Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак чех аскарлари полшаларга чегара тўсиғи ва кириш йўлларини қўриқлашда ёрдам бериши мумкинлигини айтди.
Аввалроқ Белорус расмийлари ғарбга нисбатан санкциялар тайёрлаётгани хабар қилинган эди. Бу Евроиттифоқга жавоб қадами бўлади.
Шунингдек, Европа Иттифоқининг қочқинлар борасидаги ғоялари пучга чиқгани тўғрисида хабар қилгандик.
Насиба Тўхтаева


