Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Фарҳод кўчасининг Шуҳрат чорраҳасидан "Чилонзор" метро бекатигача бўлган қисми 18 августдан 30 августгача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Ҳокимлик маълумотига кўра, мазкур ҳудудда иссиқлик тармоқлари қувурлари янгисига алмаштирилади. Шу сабаб ҳайдовчи ва йўловчилардан эҳтиёткор бўлиш сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергели туманидаги Обиҳаёт кўчасида ҳам иссиқ сув қувурлари таъмири сабабли вақтинча ҳаракат тўхтатилганди.


