1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистоннинг 243 млн долларлик энергетика лойиҳаларига сармоя киритади

Электр энергияси узатиш ва подстанциялар қурилиши бўйича келишув имзоланди.

Ўзбекистон Афғонистоннинг 243 млн долларлик энергетика лойиҳаларига сармоя киритади

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Афғонистон бўйича махсус вакил Исматилла Эргашев бошчилигидаги делегация 15 август куни Кобулга ташриф буюрди. Ташриф давомида икки давлат ўртасида йирик энергетика лойиҳалари юзасидан келишувларга эришилди.

 

Мазкур ташриф чоғида Афғонистон ва Ўзбекистон электр энергиясини узатиш ва янги подстанциялар қуриш бўйича умумий қиймати 243 миллион АҚШ долларига тенг тўртта шартнома имзолади. Лойиҳа амалга оширилиши орқали Афғонистоннинг электр таъминоти сезиларли даражада яхшиланиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълум қилишича, бу келишув икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтиради, шунингдек, минтақада энергетик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, лойиҳалар амалга оширилгач, Ўзбекистон учун янги экспорт бозорлари очилиши кутилмоқда.

 

Афғонистон расмийлари эса Ўзбекистоннинг мазкур сармоясини мамлакат инфратузилмаси учун муҳим қадам сифатида эътироф этиб, электр таъминотидаги узилишларни камайтиришга ёрдам беришини таъкидладилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика