
Маълумотга кўра, бу ўйингоҳ охирги марта 2005 йилда таъмирланган. Назорат йўқлиги туфайли ўйингоҳ атрофини ўт-ўлан босиб кетган. Бир қисми чиқиндихонага айлантирилган. Стадион деворларига эса “севдим телбаларча” қабилидаги дил изҳорлари ёзиб ташланган. Ўриндиқлар умуман фойдаланиб бўлмайдиган даражага келиб қолган.

Маълум бўлишича, бу жой тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби балансида туради. Мактаб директори ҳудудни таъмирлашга имконият йўқлигини айтган бўлса, туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи лавозимга яқинда келганини рўкач қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Насаф” клуби ОФК кубогида қанча пул ишлаши ҳақида хабар берган эдик.
Жамшидбек Амиров


