Спорт

Чироқчи туман ҳокимлиги қаршисидаги марказий ўйингоҳ қаровсиз аҳволга келиб қолди

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани марказида, шундоқ туман ҳокимлиги қаршисида жойлашган марказий ўйингоҳ қаровсиз ташлаб қўйилгани сабабли бугун хароб аҳволга келиб қолган. Бу ҳақида “Nasafnews.uz” хабар қилди.

Чироқчи туман ҳокимлиги қаршисидаги марказий ўйингоҳ қаровсиз аҳволга келиб қолди

 

 

Маълумотга кўра, бу ўйингоҳ охирги марта 2005 йилда таъмирланган. Назорат йўқлиги туфайли ўйингоҳ атрофини ўт-ўлан босиб кетган. Бир қисми чиқиндихонага айлантирилган. Стадион деворларига  эса “севдим телбаларча” қабилидаги дил изҳорлари ёзиб ташланган. Ўриндиқлар умуман фойдаланиб бўлмайдиган даражага келиб қолган.

 

 

Маълум бўлишича, бу жой тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби балансида туради. Мактаб директори ҳудудни таъмирлашга имконият йўқлигини айтган бўлса, туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи лавозимга яқинда келганини рўкач қилмоқда.

 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Насаф” клуби ОФК кубогида қанча пул ишлаши ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи ушбу соврин учун курашда жамоадошлари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдириб, ғолиб бўлди.

custom img

Туркия 24 йил ўтиб ЖЧга қайтди

Тўрт карра Жаҳон чемпионлари бўлган Италия қаторасига учинчи бор мундиалсиз қоладиган бўлди.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

custom img

Конор Макгрегор UFC'га қайтиш учун рухсат олди

Макгерогор навбатдаги жангини 11 июль куни Лас-Вегасдаги UFC 330 турнирида ўтказади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди

“Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия лига кубоги соҳиби бўлди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов бугун “Манчестер Сити” сафида илк совринини қўлга киритиши мумкин

“Манчестер Сити” Англия Лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши майдонга тушади.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"