Диде Дешам жаҳон чемпионатидан кейин Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлайди. Бу ҳақида "LʼEquipe" нашри хабар бермоқда.
Дешам бу ҳақида бугун расман эълон қилиши кутилмоқда. 56 ёшли мутахассис бу қарорни бир неча ой олдин қабул қилган, бироқ энди буни айтиш вақти келганини маълум қилган.
Дешам Франция миллий жамоасини 2012 йилдан буён бошқаради. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2018 ва Миллатлар Лигасининг 2021/22 йилги мавсумида ғолиб чиққан, шунингдек, Евро-2016 ва ЖЧ 2022да кумуш медаль соҳибига айланган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.


