Дунё
|
05 Август 11:03
213
Дунё
|
05.08.2021, 11:03
213

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 200 миллионга етди

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 2021 йил 4 август ҳолатига кўра, 200 миллионга етди.

 

Пандемия бошлангандан буён 4 миллион 250 мингга яқин бемор вафот этган.

 

Ҳозирги вақтда АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия, Франция, Буюк Британия, Туркия, Аргентина, Колумбия ва Испания вирус энг кўп тарқалган давлатлар ўнталигига кирган.

 

Шунингдек, дунё бўйича коронавирусга қарши 4 миллиард 200 миллионга яқин доза вакцина қўлланилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 132 901 нафарни, соғайганлар 126 377 нафарни, вафот этганлар эса 901 нафарни ташкил этмоқда.