ЖССТ нотенгликни бартараф этиш учун дунё мамлакатларини мораторий эълон қилишга чақирмоқда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус матбуот анжуманида дунё мамлакатларини шу йилнингсентябрь ойи охирига қадар қайта вакцинация қилишга мораторий эълон қилишга чақирди.

ЖССТ экспертлари вакцинанинг биринчи дозасини ер юзидаги барча аҳолига етказиб бериш учун мораторийни йил охиригача узайтириш кераклигини айтишмоқда.
Ташкилот ҳисоб-китобига кўра, бугунги кунда дунёда коронавирусга қарши вакциналарнинг нотенглиги глобал даражага чиқди. Чунки бой давлатларда эмланганлар сони қашшоқ давлатларга нисбатан анча кўп миқдорни ташкил этмоқда.
Шарофат Маҳмудова







