1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Экспорт қилувчилар учун ҚҚС қоплаш тартиби соддалаштирилди

Божхона органлари томонидан электрон тарзда тақдим этилган маълумотлар экспортни тасдиқлаш учун етарли ҳисобланади.

Экспорт қилувчилар учун ҚҚС қоплаш тартиби соддалаштирилди

Эндиликда экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаси ўрнини қоплаш осонлашади. Бу ҳақда бизнес-омбудсман хабар қилди.

 

Солиқ тўловчилардан товарларнинг экспорт қилинганини тасдиқловчи божхона ҳужжатларини солиқ органларига тақдим этиш талаб қилинмайди.

 

Божхона органлари томонидан электрон тарзда тақдим этилган маълумотлар экспортни тасдиқлаш учун етарли ҳисобланади.

 

Ушбу янги тартиб жорий фармон кучга киргунга қадар бўлган даврдаги ҚҚС қоплаш учун берилган аризаларга ҳам татбиқ этилади.

 

Импорт қилинадиган асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ бўлган контрактлар бўйича активларни репатриация қилиш муддати сифатида контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддати тан олинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика