1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон ҳукумати Каспий денгизи бўйлаб юк ташиш қувватларини ошириш мақсадида янги паром кемаларини харид қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Махкамов маълум қилди.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, Озарбайжон ва Туркманистондаги кемаcозлик заводларида ишлаб чиқарилаётган замонавий паромлар мамлакатимиз учун долзарб бўлган логистика эҳтиёжларини қоплаш имконини беради. Улар Каспий орқали юк ташиш тизимини янада самарали ташкил этишга хизмат қилади.

 

Шу билан бирга, Туркманистонда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим таклифларни илгари сурди. Жумладан, Боку ва Туркманбоши портларини модернизация қилиш, ягона тариф сиёсатини ишлаб чиқиш, транспорт жараёнларини рақамлаштириш ва замонавий логистика инфратузилмасини барпо этиш шулар жумласидан.

 

Давлат раҳбари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун юк ташиш харажатларини камайтириш, энг қисқа ва самарали йўналишлар орқали асосий бозорларга чиқишни таъминлаш бўйича ҳамкорларга ҳамкорликда ишлашга тайёр эканини таъкидлади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика