1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эквадорда лой оқими барча жойни вайрон қилмоқда

Ҳозиргача 24 киши ҳалок бўлган.

Эквадорда лой оқими барча жойни вайрон қилмоқда

 

Эквадор пойтахти Китода тошқин ва кўчки қурбонлари сони 24 кишига етди.

Бу ҳақда Корреспондент.нет маълум қилди.

Қайд этилишича, яна 48 киши жароҳат олган, 12 нафар инсон бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Сув тошқинлари шаҳарда сўнгги 20 йил ичида ёғингарчилик рекордини янгилаганидан кейин бошланган.

 

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, бир нечта ҳудудларда сув тўпланган, шундан сўнг лой ва тошли оқим пайдо бўлган. У йўлдаги машиналарни супуриб ташлади, уйларни сув босди электр устунларини қулатди. Натижада Кито шаҳрининг бир қисми электр энергиясиз қолди.

 

Расмийлар жабрланган оилалар учун бошпана тайёрлаб, шаҳар кўчаларини тозалашга киришган. Қутқарув гуруҳлари лойга ботган уйлар ва кўчаларда қолиб кетганларни қидиришда давом этмоқда. Қурбонлар сони ортиши мумкин.

 

Аввалроқ Европага кучли тўфон зарба бергани хабар қилинганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика