0

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жами 126 миллион сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилган.

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

 

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан "Ўзенергоинспекция" вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.X. автомобилларни ювиш шохобчасини ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча уланиб, жами 126 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

custom img

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

custom img

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий таянч девори бузилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди