Ўзбекистон

Энди камбағал оила фарзандларига таълим кредити фоизсиз берилади

Бу ҳақида Президент бошчилигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Энди камбағал оила фарзандларига таълим кредити фоизсиз берилади

Қайд этилишича, дунёнинг нуфузли “топ-100” олийгоҳларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёш олимларга уй-жой учун 10 йил муддатга 800 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади.

 

Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

 

Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

 

Янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади. Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

custom img

“Долзарб 40 кунлик”: Ўзбекистонда ҳар куни 20 минг тоннагача чиқинди олиб чиқилмоқда

Тозалик ва ободонлаштириш ишлари 3,6 мингдан ортиқ маҳаллани қамраб олган.

custom img

Навоий шаҳaр ҳокимлиги АI ёрдамида тайёрланган ободонлаштириш суратлари учун узр сўради

Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, материалларни тайёрлашда сунъий интеллект элементларидан фойдаланилган ва улар тегишли текширувдан ўтказилмасдан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

custom img

Татаристонда дрон ҳужумидан ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони 8 нафарга етди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, жабрланган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлган фуқароларни олиб келиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

custom img

Хивадаги «Қовун сайли» фестивали Гиннес рекордлари китобига киритилди

Фестиваль доирасида «Энг катта қовун дегустацияси» йўналишида рекорд қайд этилди.

custom img

Боғдодда 41 нафар қизга ноқонуний диний таълим берилгани аниқланди

Диний таълим олган 41 нафар вояга етмаган қизларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Ангренда Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 5,9 минг доллар олган шахс ушланди

У фуқарони ишга жойлаштириш учун юқори лавозимда ишловчи танишлари борлигини айтган.

custom img

Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчалар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита БАД маҳсулотларини турли касалликларни даволовчи восита сифатида тарғиб қилиш қонунчилик талабларига зид эканини эслатди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Маълум бўлишича, фуқаро банкдан кредит олиб, уни тўламаган. Гаровдаги мулкни эса яширишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"