1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Эндиликда кредит ҳам  электрон кўринишда берилади

2022 йил давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади.

Эндиликда кредит ҳам  электрон кўринишда берилади

 

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбасини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра,  тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратиш тизимини соддалаштириш, аҳолининг бандлигини ошириш, даромад манбасини кенгайтириш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилди.

 

14 фоизли имтиёзли кредитлар кимларга берилади?

 

— Оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;

 

—  Чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

 

— Боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ажратилади.

 

Имтиёзли кредитлар 2022 йил 1 мартдан бошлаб, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади. 

 

Бунда кредит олиш учун аризалар барча босқичларда онлайн тарзда кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида Ягона электрон платформа (СМС-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) орқали маълумот бериб борилади.

 

Кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади.

 

Дастурлар доирасида ажратилган кредит маблағлари бўйича мавжуд қарздорлиги тўлиқ сўндирилмаган, шунингдек, кредитлардан мақсадсиз фойдаланган қарз олувчиларга ушбу дастурлар орқали янги кредит ажратилишига рухсат этилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Микрокредитбанкда ҳам тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилгани ҳамда ёш тадбиркорларга 540 миллион сўмгача кредит берилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика