Жамият

Ёш тадбиркорларга 540 миллион сўмгача кредит берилади

Кредит беришдан аввал ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ишлари амалга оширилади.

Ёш тадбиркорларга 540 миллион сўмгача кредит берилади

 

Бунда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курслари ташкил этилади. Дарслар “онлайн” ўтилиши ҳам режалаштирилган. Ўқитиш амалиёти мутлақо бепул.

 

Президент қарорига асосан, ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун кредит маблағлари 2022-2024 йилларда қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

🔸 кредит миқдори БҲМнинг 1000 бараваридан 2 минг бараваригача;

🔸 муддати – 7 йил, имтиёзли давр – 3 йил;

🔸 фоиз ставкаси – Марказий банкнинг асосий ставкасида(ҳозирда 14 %).

 

Маълумот учун, кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади.

 

Тадбиркорлик ва бизнесга ўргатиш, ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат тақдим этилиб, улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун юқоридаги шартларда кредитлар ажратилади.

 

Диққат! Лойиҳани амалга ошириш учун ёшлар ТИФ Миллий банк(Марказий миллий банк) филиалларига ариза беради ва унга мувофиқ кредит ажратилади ёки асослантирилган ҳолда рад этилади.

 

Маълумот учун, Президентнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ–6260-сон Фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 млн. доллар пул ажратилган. 

 

Аввалроқ ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз кредитлар ажратилиши ҳамда банкларга бериладиган кредитлар муддатини чеклаш амалиёти бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"