1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрдўған: “Туркия Афғонистонга инклюзив ҳукумат тузилган тақдирдагина ёрдам беради”

Эрдўған Туркия қандай шароитда Кобул аэропортини бошқаришини айтган. Бу ҳақда у “CBS” телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Эрдўған: “Туркия Афғонистонга инклюзив ҳукумат тузилган тақдирдагина ёрдам беради”

 

 

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Анқара  ҳозирча Кобул аэропортини бошқариш юзасидан толиблар билан аниқ келишувга эришмаган. Шу сабабли, Туркия аэропортни бошқаришда иштирок этмаяпти.  “Буларнинг барчаси эҳтимолий келишувларга боғлиқ. Сабаби биз бир-биримизни ўзаро тушуна олсак, маълум ижобий қадамларни кўра олсаккина қандайдир ишни амалга ошира оламиз”, — деган Tуркия етакчиси.

Шунингдек, Эрдўған Афғонистонда мавжуд ҳукумат инклюзив эмаслигига эътибор қаратган. Унинг фикрича, ҳукумат барча томонларни қамраб олмаган. “Бу ҳолат давом этса, биз Афғонистонда узоқ муддат қола олмаймиз. Аммо, аксинча, инклюзив ҳукумат тузилса,  ёрдам беришга тайёрмиз”, — деб қайд этган  у.

“Толибон” 7 сентябрь куни янги ҳукумат таркибини эълон қилганди. Унинг таркиби тўлиқ толиблардан иборат.

Аввалроқ Покистон бош вазири Имрон Хон дунё ҳамжамиятини Афғонистонга ёрдам беришга чақиргани ҳамда Панжшер қаршилик кучлари Қори Фасиҳуддинга суиқасд уюштиргани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика