Жаҳон

Панжшер қаршилик кучлари Қори Фасиҳуддинга қарши "ов" бошлади

"Спутник Афганистан"нинг маълумотларига кўра, Панжшер кучлари толибларнинг олий ҳарбий раҳбарларидан бирига қарши суиқасд уюштирган. Афғонистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи бўлган Қори Фасиҳуддин Саланг довонида панжшерликларнинг пистирмасига дуч келган.

Панжшер қаршилик кучлари Қори Фасиҳуддинга қарши "ов" бошлади

 

 

Қори Фасиҳуддин аввалроқ Бадахшон вилоятига, қўшинлар жанговар тайёргарлигини текшириш учун борган эди. Бадахшондан қайтишда эса Афғонистон миллий қаршилик фронти (Панжшер қаршилик кучларининг расмий номи)нинг пистирмасига учраган. Аммо Фасиҳуддиннинг ўзига шикаст етмаган.

 

Шу билан бирга унга ҳамроҳлик қилганлардан бири ҳалок бўлган. Шунингдек, бош штаб бошлиғига яқин шахслардан бири оғир яраланган.

 

Аҳмад Масъуд тарафдорларининг маълум қилишича, бу ҳали бошланиши. Қаршилик кучлари "Толибон" раҳбариятидаги айримларни йўқ қилмоқчи.

 

"Спутник Афганистан" панжшерликларнинг Қори Фасиҳуддинга нисбатан шахсий адовати  борлигини тахмин қилди. Сабаби, Фасиҳуддин бадахшонлик тожик бўлиб, Панжшер водийси эгалланиши операциясига раҳбарлик қилган.

 

Бундан аввал Аҳмад Масъуд Кембриждаги халқаро конференцияга мурожаат йўллагани хабар қилинганди. Шунингдек, толиблар афғонистонлик имомларни қийноққа солаётгани маълум бўлганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"