Жаҳон

Эрдоған: Туркия Украина ғалласи экспорти узилмаслиги учун ҳамма нарсага тайёр

29 октябрда Россия “ғалла келишуви”дан чиқиб кетди.

Эрдоған: Туркия Украина ғалласи экспорти узилмаслиги учун ҳамма нарсага тайёр

 

Туркия Украина ғалласининг дунё бозорига олиб чиқилиши учун қўлидан келган барча ишни амалга оширади. Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди.

 

Россия 29 октябрь куни “ғалла келишуви”дан чиқиб кетганини эълон қилди. Бунга Севастополдаги кемаларга уюштирилган ҳужумлар сабаб қилиб кўрсатилган.

 

Шундан кейин дон ташиш бўйича муаммолар пайдо бўлди. Бугун Туркия, БМТ ва Украина Россия иштирокисиз 12 кемада ғалла олиб чиқишни маълум қилган бўлса-да, буғдой экспорти жиддий камайиб кетиши кутиляпти.

 

“Украинадан дон ташиш эвазига дунё бозорига 9.3 миллион тонна ғалла олиб чиқишга муваффақ бўлдик. Бу орқали озиқ-овқат инқирози оқибатлари юмшатилди. Бу ҳаракатларни давом эттириш ниятидамиз”, – деган Туркия етакчиси.

 

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Ҳукумат такрорий бошқарув органларини қисқартириш ва ҳудудларни бирлаштириш орқали маъмурий тизимни қайта ташкил этмоқчи.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

Шу даврда 680 минг киши интизомий жазога тортилган.

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Бир суткада 143 мм ёмғир: Пхукетда кўчалар сув ва лой остида қолди

Оролда бир суткада 142,8 миллиметргача ёғингарчилик кузатилди.

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

“Бу вақтни беҳуда сарфлаш эди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан сулҳдан мамнун бўлмаганини айтди.

Ҳиндистонда муссон талафоти: чақмоқ уришидан 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда муссон талафоти: чақмоқ уришидан 14 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғирлар 62 та кўчкига сабаб бўлган.

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

2022 йил февралидан бери амал қилиб келаётган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати навбатдаги бор узайтирилмоқда.

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

Пентагон энергетика, ҳарбий ва ядровий объектларига эҳтимолий зарбалар учун нишонлар рўйхатини ишлаб чиқмоқда.