1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Эркак укасининг хотинига шилқимлик қилди

Ҳозирда у суд ҳукми билан қамоққа олинган.

Эркак укасининг хотинига шилқимлик қилди

Маълум бўлишича, 37 ёшли эркак 28 июль куни соат тунги 23:00 ларда Боғот тумани Қорабоғ маҳалласида яшовчи укасининг хотинини ўз яшаш уйида, ишқий муносабатда бўлишни таклиф қилиб, унга нисбатан шаҳвоний тарзда шилқимлик қилган.

 

Суд мажлисида аёлнинг айтишича, ўз яшаш уйида ўтирганида, қайноғаси ўзи билан бирга спиртли ичимлик ичишни ва ўзи билан бўлса рози қилишини айтиб, 100 минг сўм бермоқчи бўлган. Шундан кейин аёл ундан қочиб қайнонасининг ётоқхонасига кириб ётганида, ўша ерга ҳам уни таъқиб қилиб кирган.

 

Суд қарори билан эркак МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилган ва унга ушбу модда билан 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика