Ўзбекистон

Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди

Ҳозирда жиноят содир этишда гумонлаётган 2006 йилда туғилган шахс ушланган.

Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди

 

Бош прокуратуранинг хабар беришича, 20 июль куни Фарғона шаҳрида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга тегиш) ва 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Тергов давомида ушбу жиноят содир этишда гумонланаётган шахс (2006 йилда туғилган) аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

 

Қайд этилишича, воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда. Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлганлиги сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади расмий хабарда.

custom img

Саида Мирзиёева Лондонда сиёсатчилар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди

Учрашувларда UzNIF фондининг халқаро бозорга чиқиши, ESG стандартлари, “яшил” облигациялар ва ўзбек компанияларининг глобал бозорларга интеграцияси масалаларини муҳокама қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори билан учрашди

Учрашувда  ўзбек компанияларини глобал бозорларда фаолият юритишга тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

custom img

Бангкокда юк поезди ва йўловчи автобуси тўқнашувида ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлиб, 33 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

custom img

10 минг қадам учун пул тўлайдиган платформа ишга тушган — Экоқўмита

“Эко-фаол фуқаро” платформаси 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

custom img

Ўзбекистон акциялари илк бор халқаро оммавий савдога чиқарилди

IPO жараёнида “BlackRock”, “Franklin Resources” ва “Redwheel” каби йирик халқаро инвесторлар иштирок этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Ақлли ва хавфсиз шаҳарлар альянси”ни тузишни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида нутқ сўзлади.

custom img

Наманганда “Медиа ҳафталик” бошланди

"Медиа ҳафталик" 22 майга қадар давом этади.

custom img

Инсон ҳуқуқлари соҳасида ёш тадқиқотчиларни тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда

Ушбу лойиҳа доирасида 18 май куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида халқаро эксперт профессор Полин Якобснинг оммавий маърузаси тингланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"