1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада аёлни эркак қариндоши калтаклади

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Фарғонада аёлни эркак қариндоши калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Фарғонанинг Олтиариқ туманида эркак аёл кишини судраб кетгани ва калтаклагани акс этган видео тарқалди.

 

Маълум бўлишича, 27 сентябрь куни Олтиариқ тумани Қапчуғай маҳалласида ўзаро қариндош бўлган эркак ва аёл ўртасида келишмовчилик сабаб жанжал келиб чиққан.

 

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Олтиариқ туман ИИБ томонидан рўйхатга олиниб, аёлнинг тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика