ФИФА жорий йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида терма жамоаларнинг кийиниш хоналарига камералар ўрнатмоқчи. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ташкилот кийиниш хоналарида бўлаётган воқеаларни тўғридан-тўғри ёки бироз кечикиш билан трансляция қилишни режалаштирмоқда.
Кийиниш хоналаридан трансляция қилиш бўйича футбол спорт турлари орасида биринчиси эмас. Бу иш аллақачон регбида амалга ошириб келинади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қатардаги Жаҳон чемпионати стадионига алкогол олиб кириш тақиқиланиши хабар қилинганди.


