FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга ташриф буюрди. У мамлакат футболи тараққиётига доир лойиҳаларни муҳокама қилиш ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” мусобақасининг финал баҳсини стадиондан томоша қилиш учун келгани таъкидланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Ташриф давомида Инфантино Миллий футбол маркази фаолияти билан яқиндан танишади ва FIFA ҳамда ЎФА ўртасида қўшма лойиҳалар истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
FIFA делегациясини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши витсе-президенти ва МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи витсе-президенти Равшан Ирматов ҳамда бошқа мутасаддилар кутиб олди.


