1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Ғарб Россияга қарши янги санкцияларни кўриб чиқмоқда

Навбатдаги чекловлар нефть саноатига нисбатан жорий этилиши мумкин.

Ғарб Россияга қарши янги санкцияларни кўриб чиқмоқда

 

АҚШ ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари Россия нефть саноатига янги санкциялар жорий этишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар берди.

 

Унинг маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар молия вазирлиги амалдорлари Европада учрашувлар олиб бормоқда. Улар РФ нефть маҳсулотларига келажакда жорий этиладиган чекловларни муҳокама қиляпти. Рестрикция 5 февралдан кучга киради.

 

Нашр манбалари нефть маҳсулотлари чегара нархига икки хил чеклов киритилишини айтган. Уларнинг биринчиси қиймати баланд бўлган экспорт товарлари, хусусан дизелга тааллуқли бўлса,иккинчиси нархи паст бўлган маҳсулотларга жорий этилади.

 

Аввалроқ нефть нархига қўйилган чегара нархлар туфайли Россия кунига қанча зарар кўраётгани тўғрисида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика