1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Гулистонда хавфли манёвр қилган ҳайдовчи жазоланди

Ҳолат юзасидан ИИБ расмий муносабат билдирилди.

Гулистонда хавфли манёвр қилган ҳайдовчи жазоланди

Ижтимоий тармоқда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси хавфли манёврлар бажариб, авариявий ҳолат келтириб чиқаргани акс этган видео тарқалмоқда.

 

Расмий хабарга кўра, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган ҳайдовчи аниқланган.

 

Ҳозирда ҳуқуқбузарлик юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Ҳайдовчининг ўзи ҳам узр сўраб, бу ҳолат такрорланмаслигини айтиб чиққан.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика