1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Навбаҳор” футбол мактаби Нидерландиянинг “Аякс” футбол академияси бошқарувига топширилади

Эндиликда академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга жалб этилади.

“Навбаҳор” футбол мактаби Нидерландиянинг “Аякс” футбол академияси бошқарувига топширилади

Президент Наманган вилоятига ташрифи давомида футбол мавзусига ҳам алоҳида тўхталди.

 

“Наманганга келиб, футбол ҳақида гапирмасак бўлмайди. Наманганлик ёшлар учун футбол шунчаки ўйин эмас, бу — ҳаёт тарзи. Ҳар бир бола маҳаллада тўп тепиб улғаяди. ‘Навбаҳор’нинг ҳар бир ўйини эса бутун шаҳар учун катта байрамдир”, — деди давлатимиз раҳбари.

 

Шу муносабат билан яқин кунларда “Навбаҳор” футбол мактабини уч йил муддатга Нидерландиянинг машҳур “Аякс” футбол академияси бошқарувига бериш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинди.

 

Мазкур ҳамкорлик доирасида “Аякс” академиясининг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга жалб этилади. Улар футболчиларнинг тайёргарлиги ва ўқув жараёнини халқаро тажрибалар асосида олиб борадилар.

 

Президент келажакда ушбу академияда дунёнинг етакчи клубларида ўйнайдиган, жаҳон чемпионатларида мамлакати­миз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

 

Йиғилиш давомида шунингдек, ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди, тадбиркорларнинг илғор тажрибалари кўриб чиқилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика