«Ҳар қандай муаммонинг ечими ҳам, эртанги кунимизни ҳал қилувчи омил ҳам, шубҳасиз, таълимдир» — президент
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлаб, мамлакатда таълим соҳасини ривожлантириш биринчи галдаги устувор вазифа эканини қайд этди.
