Ўзбекистон

Чорвачилик истиқболи нимага боғлиқ?

Чорвадорларни қийнаётган муаммолар ҳал этилса, соҳада сезиларли даражада ўсиш бўлади.

Чорвачилик истиқболи нимага боғлиқ?

 

Чорвачилик қишлоқ хўжалигининг стратегик йўналишларидан бири. Овқатланиш рационида чорвачилик маҳсулотлари катта аҳамият касб этади. Хусусан, инсон бир кунда ўртача 150 грамм гўшт истеъмол қилиши керак.

 

БМТ бутунжаҳон озиқ-овқат дастури маълумотларига кўра, 2050 йилга келиб гўшт истеъмоли ҳозирги даврдагидан кўра, 73 фоизга ортади. 2020 йилда дунё бўйлаб 333 миллион тонна гўшт, 850 миллион тоннадан ортиқ сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

 

Ўзбекистонда ҳам чорвачилик маҳсулотларига бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормоқда. Масалан, давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра,  2021 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 1,9 миллион тонна гўшт етиштирилган. Бундан ташқари, қўшимча 21 минг тоннадан зиёд маҳсулот импорт қилинган.

 

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, чорвачилик билан боғлиқ истеъмол товарларига талаб юқори. Бу истиқболда доимий равишда ўсиб боради. Шу сабабли, чорвачиликни ривожлантириш стратегик аҳамиятга эга.

 

Биринчидан, бу озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим. Экологик жиҳатдан тоза, сифатли маҳсулот инсон саломатлиги учун зарур.

 

Иккинчидан, дунёда озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ўсиб бориши ҳисобга олинса, бу иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдали. Сифатли ва экологик соф товарларни экспорти катта даромад олиб келиши мумкин.

 

16 февраль куни Шавкат Мирзиёев бошчилигида чорвачилик соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилишда истиқболдаги энг муҳим вазифалар белгилаб берилди.

 

Селекторда айтилганидек, аҳоли кундалик истеъмолининг 30 фоизини гўшт, сут ва тухум маҳсулотлари ташкил этмоқда. Давлат шу ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, сўнгги йилларда бир қанча чора-тадбирлар амалга оширгани натижасида сўнгги икки йилда чорва моллари бош сони 1,2 миллионга кўпайди. Шу билан бирга соҳа ривожига сўнгги йилларда янги тўсиқлар пайдо бўлгани, хусусан, иқлим ўзгариши, ер ва сув танқислиги ҳамда пандемия каби омиллар шакллангани қайд этилди.

 

Zamon.uz ушбу видеоселекторда тилга олинган масалалар юзасидан чорвадорлар фикрини ўрганди. Хусусан, Тошкент вилоятида шундай фаолият билан шуғулланадиган айрим фермерлар яйловлар камайиб кетаётгани юзасидан хавотир билдирди.

Уларнинг сўзларига кўра, сифатли чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда яйловлар ҳолати энг муҳим аҳамиятга эга. Президент бошчилигидаги видеоселекторда ҳам бу масала кўтарилди. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида йирик чорвачилик хўжаликлари сони бошқа ҳудудларга нисбатан анча камлиги, 90 фоиз чорва хонадонларда боқилса-да, кўп жойларда озуқа-ем таъминоти тизими йўқлиги таъкидланган.

 

Сўнгги 15 йилда озуқа ер майдони 430 минг гектардан 340 минг гектарга, бир бош қорамолга тўғри келадиган озуқа майдони 50 сотихдан 27 сотихга камайгани, Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарёда такрорий озуқабоп экин майдонлари 23 минг гектарга қисқарганлиги қайд этилган.

 

Чорвадорларни қийнаётган яна бир муаммо – ем-хашакнинг нархи сезиларли даражада ошгани. Бу эса, ўз навбатида, биринчи муаммо билан боғлиқ. Яйловлар ва озуқабоп экин майдонлари қисқариши ем-хашак ҳам камайишига сабаб бўлади. Президент йиғилиш давомида фойдаланишдан чиққан ва янги ерларни ўзлаштириб чорва боқишни тавсия этди.

Яна бир муҳим жиҳати — иқлим ўзгариши ва сув танқислиги муаммоларини ҳисобга олган ҳолда озуқабоп экинлар етиштиришни йўлга қўйиш. Бунда сувни тежаш технологияларини жорий этиш катта аҳамиятга эга.

Шавкат Мирзиёев шу каби технологияларни жорий этган хўжаликларга молиявий имтиёзлар берилишини маълум қилди. Ушбу имтиёзларнинг ҳуқуқий асоси сифатида “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорини келтириш мумкин.

 

Қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналиши бўлган чорвачиликни ривожлантириш, соҳада янгиликлар жорий этиш ва давр талабларига мослашишни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда. Эндиликда асосий вазифа — белгиланган вазифалар ижроси. Чорвачилик келажаги уларнинг қоғозда олиб кетмаслигига боғлиқ.

custom img

Андижонда МИБ орқали бола онасига қайтарилди

Ижро ҳаракатлари натижасида 3 ёшли қизалоқ отасидан онаси қарамоғига олиб берилган.

custom img

Нукусда ноқонуний қурилган телефон дўкони буздирилди

Суд қарорига кўра, қурилмани мажбурий буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш белгиланган.

custom img

Фарғонада фуқаро 88 млн жаримаси сабаб иккита машинасидан айрилди

У машиналари жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнггина жаримани тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб “Equinox” хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 275 млн қарзи бўлган.

custom img

“Одамлар ҳафталаб сарсон бўлмоқда”: Сенатор банкоматлар билан боғлиқ муаммога тўхталди

2025 йилда Ўзбекистон бўйлаб банкоматлардан пул ечиш жараёнида 290 минг ҳолатда турли носозликлар қайд этилган.

custom img

Фарғонада бир гуруҳ аёллар норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Улар бозордаги жойлари олиб қўйилганидан норози савдогарлар бўлган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди

Эндиликда улар ҳайдовчилик ҳуқуқидан суд тартибида маҳрум этилади. Қайта имтиҳон эса 50 та саволдан иборат бўлади.

custom img

Радарларни ўрнатиш ваколати фақатгина Ички ишлар вазирлигида бўлиши керак — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров радарлардан мақсад пул ундириш эмас, йўлда тартибни сақлаш бўлиши кераклигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"