1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳар йили “Ислом оламида туризм ҳафталиги” ўтказилади

Хива шаҳри 2024 йилдаги ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди.

Ҳар йили “Ислом оламида туризм ҳафталиги” ўтказилади

 

Жорий йилнинг 27–29 июнь кунлари Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация Боку Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлар туризм вазирлари Ислом конференциясининг ХI сессиясида қатнашди.

 

Тадбирда ИҲТ давлатлари туризм вазирликлари ва туризм бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, ИҲТ институт ва тузилмалари раҳбарлари, хусусан, ИҲТ Бош котиби Браҳим Ҳиссейн Таҳа ва Ташкилотга аъзо мамлакатлар делегациялари иштирок этди.

 

Конференция Ислом туризмини ривожлантириш бўйича Стратегик йўл харитаси, туризм инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, пандемиядан кейинги даврда соҳани тиклаш, ислом маданияти ва меросини тарғиб қилиш, сайёҳлик кўргазмаларини ўтказиш ва шу каби мавзулар муҳокамасига бағишланди.

 

Хусусан, Хива шаҳри 2024 йилдаги ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинди. Шу йили Хива шаҳрида Туризм вазирларининг ХИИ Ислом конференциясини ташкил қилиш ва ҳар йили Ўзбекистонда “Ислом оламида туризм ҳафталиги”ни ўтказишга келишиб олинди.

 

Бундан ташқари, “Боку декларацияси” ва “ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида туризмни ривожлантириш бўйича резолюция” ҳам қабул қилинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика