Ўзбекистон

Ўзбекистонда III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали ўтказилади

Тадбирда 18 та давлатдан 100 дан ортиқ жаҳонга машҳур олимлар ҳамда соҳа вакиллари иштирок этади.

Ўзбекистонда III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали ўтказилади

 

Жорий йилнинг 22–28 февраль кунлари Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида “III Халқаро Нақшбандия туризм фестивали” бўлиб ўтади.

 

Тадбирда Малайзия, Индонезия, Туркия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Янги Зеландия, Австралия ва АҚШ каби давлатлардан ўз соҳасининг мутахассислари иштирок этади. Хусусан, 18 та давлатдан 100 дан ортиқ жаҳонга машҳур олимлар, дин уламолари, фан ва жамоат арбоблари ҳамда туризм соҳа вакиллари иштирок этади.

 

Фестиваль давомида бир қатор қадамжолар зиёрат қилинади. Хусусан, фестиваль иштирокчилари Самарқанддаги “Имом Бухорий" мажмуаси ва "Имом Бухорий" халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюришади.

 

Бундан ташқари, Самарқандда “Имом ал-Мотуридий” қадамжоси ҳамда «Регистон» мажмуасини ҳам зиёрат қилиш кўзда тутилган. 

 

Шунингдек, тадбир доирасида “Шоҳи Зинда” ва “Хўжа Аҳрор Валий” зиёратгоҳлари, “Гўри Амир” мажмуаси, «Рухабод» масжиди, «Бибихоним» масжиди ва «Сиёб» бозорига ҳам ташриф буюрилади.

 

Таъкидлаш жоизки, Бухорода фестиваль давомида “Лаби ҳовуз”, “Мир Араб” мадрасаси, «Арк» мажмуаси, “Боло ҳовуз”, “Сайфиддин Бохарзий”, “Хожа Ҳафз Кабир” қадамжолари, “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуаси ва бошқа масканлар ҳам зиёрат қилинади. Қолаверса, Баҳоуддин Нақшбанднинг илмий меросига бағишлаб “Нақшбандия ўгитлари” конференцияси ташкил этилади.

 

Ўз навбатида Тошкентда "Ҳазрати Имом" мажмуаси, Ислом цивилизация маркази ҳамда бошқа қадамжоларга ташриф буюриш режалаштирилган.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари ОАВ вакиллари билан учрашди

Икки мамлакат етакчилари музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди. Икки давлат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий ташрифнинг энг муҳим натижаси сифатида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"