1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ички ишлар органлари ходимларининг энг яхшилари сараланади

Ҳукумат қарори билан Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ички ишлар органлари ходимларининг энг яхшилари сараланади

 

 

Унга кўра, Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танлови қуйидаги номинациялар бўйича ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларида ўтказилади:

 

➖ “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи”;

➖ “Энг яхши профилактика инспектори”;

➖ “Энг яхши терговчи”;

➖ “Энг яхши тезкор ходим”.

 

Танловда Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тергов ва тезкор-қидирув фаолияти соҳаларида камида бир йил, “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” номинацияси бўйича ҳудудий ички ишлар органи раҳбарлик лавозимларида камида икки йил амалий иш тажрибасига эга ички ишлар органларининг ходимлари иштирок этади.

 

Танловда иштирок этиш учун номзодлар ИИВнинг “www.iiv.uz” расмий веб-сайти орқали ҳар йили июнь-июль ойлари давомида рўйхатдан ўтади.

 

Танлов ҳар йили 1 августдан 30 сентябргача қуйидаги босқичларда ўтказилади:

 

ҳудудий саралаш босқичи – август ойида;

республика финал босқичи – сентябрь ойида.

 

Республика босқичи ғолиблари бир ойлик пул таъминотининг 50 фоизи миқдорида, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ходимлар тегишлича бир ойлик пул таъминотининг 20 ва 10 фоизи миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантирилади.

 

Ғолиблар ва совриндорлар ҳар йили “25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказиладиган асосий байрам тадбирида эълон қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган ўсмир ИИВ ходимлари томонидан қутқариб қолингани ҳамда Қаршида шаҳридаги ресторанларнинг бирида жанжал кўтариб, Ички ишлар органи ходимига шикаст етказмоқчи бўлган шахс ИИВ ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика