1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Инфаркт ва инсульт хавфини 4 йил олдин аниқлаш имконияти яратилди

Шунингдек, энди инсон организмига дориларнинг қандай таъсир қилишини олдиндан билиш мумкин.

Инфаркт ва инсульт хавфини 4 йил олдин аниқлаш имконияти яратилди

 

АҚШнинг “SomaLogic” компанияси олимлари юрак хуружи ва инсульт хавфини олдиндан аниқлашнинг икки баробар самарали усулини топди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди

 

Маълум қилинишича, бунинг учун қондаги оқсиллар таркиби ўрганилан. Яъни махсус аппарат ёрдамида 22 минг нафардан ортиқ беморнинг плазмаси намуналарида 5000 га яқин оқсиллар таҳлил қилинган. 

 

Натижада улар орасидан инфаркт, инсульт ёки юрак етишмовчилиги эҳтимолини кўсатувчи 27 та оқсилни топишга муваффақ бўлинган. 

 

Тадқиқотчилар фикрича, қон таҳлилининг янги усули инсонларда келгуси тўрт йил ичида юқоридаги касалликларга чалиниш хавфи даражасини кўрсатиб беради. 

 

Бундан ташқари, шифокорлар беморга буюрилган дори-дармонлар қандай таъсир қилиши, даволаниш режимини ўзгартиришга эҳтиёж бор ёки йўқлигини ҳам мазкур метод ёрдамида аниқлашлари мумкин.

 

Олимлар хулосасига кўра, ушбу диагностик имконият беморнинг ёши, жинси, касаллик тарихи, холестерин даражаси ва қон босими кўрсаткичларини ўз ичига оладиган юрак-қон томир касалликлари хавфини баҳолашнинг амалдаги тизимидан икки баравар аниқроқ натижа беради.

 

Ҳозир Қўшма Штатлардаги қатор тиббиёт муассасаларида янги усулдан амалиётда фойдаланишга киришилдган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика