1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда туман даражасида ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари сони 100 тага кўпайтирилади

Шунингдек, ҳудудларда юқори технологияли операциялар улуши 23 фоиздан 60 фоизга оширилади.

Ўзбекистонда туман даражасида ўтказилаётган жарроҳлик амалиётлари сони 100 тага кўпайтирилади

 

Ҳудудларда юқори технологияли жарроҳлик операциялари улуши 23 фоиздан 60 фоизга оширилади, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. 


Қайд этилишича, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 24 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази ва жойларда 269 та ҳудудий филиал фаолият юритмоқда. Улар томонидан 6000 дан зиёд тиббий амалиётлар ўтказилмоқда.


Шундан: 
—750 дан ортиғини — вилоят, 
—150 дан зиёдини — туман даражасида бажариш ўзлаштирилган.  


Жорий йилнинг ўтган даврида 14 минг нафардан ортиқ имтиёзли тоифадаги беморларда юқори технологик амалиётлар бажарилган. Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг 1500 нафардан зиёд мутахассислари жойларга чиқиб, улар томонидан 50 мингга яқин беморларга тиббий хизмат кўрсатилган.


Таъкидланишича, йил якунига қадар мазкур йўналишда қуйидаги ишлар амалга оширилади:


—Акушерлик ва гинекология, Репродуктив саломатлик, Скрининг ва Республика перинатал марказлари негизида Акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади;
—300 га яқин буйрак, 10 та жигар ва 15 та ўзак ҳужайра трансплантацияси амалиёти бажарилади;
—Миокард инфаркти ва инсульт касалликларидан ўлим кўрсаткичлари камайтирилади;
—Кохлеар имплантация операциялари сони 350 дан 650 тага етказилади;
—Туман даражасида бажарилаётган жарроҳлик амалиётлари сони 100 тага кўпайтирилади;
—Ҳудудларда юқори технологияли операциялар улуши 23 фоиздан 60 фоизга оширилади;
—100 нафардан ортиқ мутахассислар Европа, Туркия, Россия, Япония каби давлатларда малака ошириб қайтади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика