Ироқ жанубидаги Басра шаҳрида бомба ўрнатилган автомобильнинг портлаши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди, деб ёзади Reuters.
Машина шаҳар шифохоналаридан бири яқинида портлаган. Воқеа тафсилотлари аниқланмоқда. Ҳозирча ҳеч бир террористик гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олганича йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Минскда теракт содир этишда гумон қилинган беш нафар шахс қўлга олинган эди.
Аввалроқ, Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги шиа масжидида қонли теракт содир бўлгани хабар қилинган эди. Оқибатда юздан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 300 дан ортиғи жароҳатланди.
Насиба Тўхтаева тайёрлади


