Жаҳон

“Толибон” Афғонистон шимолида назоратни йўқотаяпти — Андрей Руденко

7 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги шиа масжидида қонли теракт содир бўлди. Оқибатда юздан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 300 дан ортиғи жароҳатланди.

“Толибон” Афғонистон шимолида назоратни йўқотаяпти — Андрей Руденко

 

 

“Толибон” терактда дарҳол ИШИДни айблади. Ўз навбатида ИШИД ҳам жавобгарликни зиммасига олди. Портлаш Афғонистонда шусиз ҳам кескин бўлган вазиятни янада оғирлаштириши табиий. Айниқса, мамлакатда диний озчилик бўлган шиаларнинг масжидида теракт – “олов устига ёғ сепиш” билан баробар.

 

Халқаро реакция

БМТ бош котиби Антонио Гуттериш терактни қоралаб чиқди ва уни “ваҳшиёна ҳаракат” сифатида баҳолади.

 

Бундан ташқари Эрон ТИВ ҳам шиа масжидига бўлган ҳужумни ёқламаслигини билдирди. Бу –– табиий, сабаби Эронда шиа мазҳаби расмий мақомга эга. Ушбу ҳодиса Эрон билан Афғонистон муносабатларини янада совуқлаштириши мумкин. Бундан ташқари Теҳронда “Толибон”га нисбатан ишончсизлик руҳи сақланиб қолмоқда. Бунга энг катта сабаблардан бири 1998 йилда Теҳронда Эрон консулхонаси ходимлари ўлдирилиши бўлиб, эронлик баъзи таҳлилчилар бу ҳодисалар қайта такрорланишидан хавотир билдиряпти.

 

Бу борада, айниқса, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденконинг фикрлари эътиборга молик. Руденко “Толибон” Афғонистон шимолида назоратни йўқотаётганини таъкидлади. У ҳаракат хавфсизликни таъминлай олмаслиги тўғрисида маълумотлар мавжудлигини айтган. Бу Россиянинг аввалги баёнотларига нисбатан қарама-қарши фикр. Бир неча ҳафта аввал Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов “Толибон” Афғонистон шимолида ИШИД таъсири кучаймаслигига кафолат бўлиб хизмат қилишини айтган эди.

 

“Толибон” нима дейди?

Ҳаракат терактдан сўнг дарҳол уни ИШИД уюштирганини маълум қилди. Бир неча соатлардан сўнг бу баёнот тасдиқланди. Афғонистон бош вазирининг иккинчи ўринбосари, “Толибон” аъзоси Абдусалом Ханафий портлашдан сўнг хазоралар вакиллари (айнан шу халқ Афғонистондаги шиа мазҳабига эътиқод қилади) билан учрашди. Баъзи маълумотларга кўра, Ханафий хазоралар хавфсизлиги бўйича кафолат бера олмаслигини айтган. Агар бу хабар тасдиқланса, толиблар ҳақиқатдан ҳам шимолда назоратни йўқотаётгани тасдиқланади.

Аввалроқ Афғонистонда уруш эҳтимоли сақланиб қолаётгани ҳамда “Толибон” тўйларда мусиқани тақиқлаб қўйгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"