
Иссиқ-кўлнинг қирғоқларига МДҲ давлатлари, Хитой, Монголия ва Покистоннинг профессионал бўлмаган спортчилари йигирманчи марта тўпланади.
Мазкур оммавий спорт ўйинлари иштирокчиларининг умумий сони 2 минг кишидан ошади. Уларнинг барчаси ўз юртида дастлабки саралаш турнирларида ғолиб бўлган. Энди Иссиқ-кўл бағрида спортнинг 20 тури бўйича мусобақалашади.
Анъанавий мусобақалардан ташқари барча спортчилар “Алыш” (белбоғли кураш) миллий курашида ўз кучини синаб кўриши, шунингдек, “Иссиқ-кўл баатыри” танловида иштирок этиши мумкин. Мусобақа турли ёшдаги эркак-аёллар ўртасида ўтказилади.
Мусобақа “Осиё — ҳамдўстлик ва тинчлик ҳудуди” шиори остида Қирғизистонда нафақат спортчиларни, балки мураббийлар ва экспертларни ҳам жамулжам этади. Мусобақанинг фахрий меҳмонлари сифатида МДҲга аъзо мамлакатларнинг таниқли спортчилари иштирок эиши кўзда тутилмоқда.
Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими 2021 йил 5 сентябрда Иссиқ-кўл областининг Бактуу Долонтуу қишлоғидаги «Каприз» дам олиш марказида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олипмиа ўйинларига янги спорт тури киритилгани ҳамда Тokio-2020 ареналари спортчиларни кутаётгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшид Амиров тайёрлади.


