Энергетика вазирлигининг хабар беришича, соат 14:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда 210 МВт қувват билан ўчган 139 та фидер тармоққа қайта уланди. Натижада Бухоро, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари истеъмолчилари тўлиқ, қолган ҳудудларда эса қисман, жами 50 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналарининг электр таъминоти тикланди. Шунингдек, Фарғона вилоятидаги "Яйпан" подстанциясида 3 МВт қувват билан авариявий ўчган "Т-2" трансформатори ҳам тармоққа уланди. Соат 15:07 да Жиззах вилоятида кучли шамол ва ёмғир туфайли ўчган барча тармоқлар уланиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.