1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Жаҳон чемпионати учун 17 миллион чиптага ариза топширилди

Бу аввалги чемпионатдан бир неча баравар юқори.

Жаҳон чемпионати учун 17 миллион чиптага ариза топширилди

 

2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати учун чипталар сотувининг биринчи босқичи якунига етди.

 

ЖЧ-2022 расмий сайти хабарига кўра, бу босқичда мухлислар 17 миллион чиптага ариза беришган. Энг кўп талаб Қатардаги мухлислардан бўлса, Аргентина, Бразилия, Англия, Франция, Ҳиндистон, Мексика, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Америка Қўшма Штатлари мухлислари кейинги ўринлардан жой олган.

 

18 декабрь куни “Лусаил” стадионида бўлиб ўтадиган финал ўйини чипталари энг кўп талаб этилган. Биргина ушбу ўйин учун 1,8 миллион ариза топширилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг биринчи сотув даврида 3,5 миллионга яқин ариза келиб тушган.

 

Маълумот ўрнида: Қатардаги жаҳон чемпионати шу йилнинг 21 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ, Европанинг ўндан ортиқ давлати ФИФАни тарк этмоқчи экани ва Бразилия термаси янги рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика