1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жалолиддин Аҳмадалиев ҳам жаримага тортилди

Суд қарорига кўра, хонанда ҳуқуқбузар деб топилган.

Жалолиддин Аҳмадалиев ҳам жаримага тортилди

Муаллиф Шохрух Абдувохидовга тегишли бўлган «Юрак», “Мени деб оқарди сочларинг она”, “Кўзларингни қизғанма мендан” ва “Барчасини Худога солдим” номли шеърлар ижрочи Жалолиддин Аҳмадалиев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фойдаланилганлиги аниқланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.

 

Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима жазоси тайинланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Ботир Қодиров ҳам муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун 132 млн сўм жаримага тортилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика