1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат / 
  4. Жамоатчилик Ўзбекистондаги суд тизимидан норози

05:25 / 11.08.2022

885

Жамоатчилик Ўзбекистондаги суд тизимидан норози

Жамоатчилик Ўзбекистондаги суд тизимидан норози

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов томонидан Олий суд янги раисини жамоага таништирув жараёни бўлиб ўтмоқда.

 

Йиғилишда маълум қилинишича, судларнинг мустақиллиги борасида кўп йиллар давомида саволлар пайдо бўлган. Адолатсиз қарорлар натижасида тизимга шикоятлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетган. Шу маънода бугунги йиғилиш ҳам ўта танқидий руҳда ўтаётгани маълум қилинди.  

 

“Умид қиламизки, ушбу янги тайинлов айнан ушбу муаммолар ечими ҳамда суд органларини тубдан ислоҳ қилиш учун хизмат қилади”, — деди Сардор Умрзоқов.

 

Президент администрацияси янги раҳбарияти ислоҳотларни айнан суд тизимидан бошлагани бежиз эмас. Сўнгги пайтларда аҳоли томонидан тизим бўйича шикоятлар сони кескин ортиб кетгани кузатилмоқда.

 

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев ўз маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзодини Олий суд раиси лавозимига, Козимжон Комилов номзодини Конституциявий суд судяси лавозимига кўрсатиб, Сенатга тақдимномалар киритганди

 

Сенатнинг ўттизинчи ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев томонидан тақдим қилинган номзодлар лавозимга тасдиқланди

 

Маълумот учун: Бахтиёр Исломов бунгача президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётганди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика